Швеция ва Украина Евро—2016 нинг энг сўнгги иштирокчиларига айланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Швеция ва Украина Евро—2016 нинг энг сўнгги иштирокчиларига айланди

Спорт 18-11-2015, 10:48 527

17 ноябрь оқшомида Евро—2016 саралаши, плей-офф босқичининг жавоб ўйинларидан ўрин олган икки бўлиб ўтди. Унга кўра, 2016 йилги Европа чемпионатининг барча иштироклари аниқланди, деб хабар қилади «Uff.uz».

Швеция ва Украина Евро—2016 нинг энг сўнгги иштирокчиларига айланди

Жумладан, Швеция сафарда Дания билан жанвогар дурангга имзо чекди. Ибрагимовичнинг дублига, данияликлар Поульсен ва Вестергорларнинг голлари билан жавоб қайтарди. Шу тариқа, учрашув 2:2 ҳисоби билан якун топди. Биринчи учрашувдаги ғалаба эвазига шведлар Франция майдонларида ўтказиладиган қитъа биринчилигига йўл олди.

Украина ҳам меҳмонда Словения билан дуранг ўйнади. Дастлаб ўйиннинг 11-дақиқасида Цесар ҳисобни очган бўлса, 90-дақиқада Ярмоленко томонидан киритилган гол меҳмонларни мағлубиятдан қутқариб қолди. Украина ҳам ўз майдонидаги ғалаба ҳисобига Европа чемпионатига чиқди.

Евро—2016 саралаши. Жавоб ўйинлари

Дания – Швеция 2:2 (0:1)

Голлар: 0:1 – 19 Ибрагимович, 0:2 – 76 Ибрагимович, 1:2 – 81 Поульсен, 2:2 – 90 Вестергор.
Дастлабки учрашув – 1:2.

Словения – Украина 1:1 (1:0)

Голлар: 1:0 – 11 Цесар, 1:1 – 90 Ярмоленко.
Дастлабки учрашув – 0:2.

Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.