Игорь Сергеев Олий лига тўпурарига айланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Игорь Сергеев Олий лига тўпурарига айланди

Спорт 21-11-2015, 22:04 1 724

«Пахтакор» ҳужумчиси Игорь Сергеев жорий мавсум Олий лига тўпурари бўлди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар бермоқда.

Игорь Сергеев Олий лига тўпурарига айланди

Ҳужумчи «Андижон»га қарши ўтказилган сўнгги тур учрашувининг 72-дақиқасида пенальтидан ва иккинчи бўлимнинг 84-дақиқасида гол киритишга муваффақ бўлди. Ушбу аниқ зарбалардан сўнг сўнг, Сергеевнинг голлари сони 23 тага етди ва у Олий лига тўпурарига айланди.

Бу борада унга рақобатчи бўлган «Қизилқум» жамоаси ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳобовда 21 та гол бор.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.