Лионель Месси: «Реал» устидан ажойиб ғалабага эришдик » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Лионель Месси: «Реал» устидан ажойиб ғалабага эришдик

Спорт 22-11-2015, 16:12 876

«Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси «Реал»га (4:0) қарши кечган Испания чемпионатининг 12-тур учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдирди, деб хабар қилади «Uff.uz».

Лионель Месси: «Реал» устидан ажойиб ғалабага эришдик

«Класикода ажойиб ғалабага эришдик. Майдонга қайтганим эса сўзсиз қувончли ҳодиса.

Олдинда ўйинлар кўп, аммо биз курашишда давом этамиз ва барча учрашувларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз», — деб ёзди Месси Facebook саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи ўйиннинг 57-дақиқасида Иван Ракитични алмаштириб, 26 сентябрдан буён илк бор майдонга тушди.

12 турдан сўнг «Реал»ни 6 очкога ортда қолдирган ҳолда «Барселона» Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.