06:56 / 15.07.2018
3 767

Фазлиддин Ғоибназаров бугун америкалик рақибига қарши жанг ўтказди (фото)

Фазлиддин Ғоибназаров бугун америкалик рақибига қарши жанг ўтказди (фото)
Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров профессионал рингдаги навбатдаги жангини ўтказди.
Ушбу жангда боксчимизга америкалик Кевин Жонсон рақиблик қилди. Тўлиқ давом этган жангда ғолиб очколар ҳисобига кўра аниқланди.

Ҳакамлар қарорига кўра ҳамюртимиз 78:74 ҳисобида ғалаба қозонди ва навбатдаги ғалабани қўлга киритди. Бу орқали Фазлиддин рақибига фаолиятидаги илк мағлубиятни тақдим этди. Ўзи эса бешинчи жангида бешинчи ғалабани тантана қилди.


Манба: olamsport.com

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Фазлиддин Ғоибназаров бугун америкалик рақибига қарши жанг ўтказди (фото)