Zamin.uz
Лондоннинг Тоттенхем клуби ўнг қанот ҳимоячиси Педро Порро жамоа билан амалдаги келишувини узайтирди. Испаниялик футболчининг янги шартномаси 2031-йилга қадар амал қилиши белгиланган.
Бу қарор футболчи атрофидаги трансфер миш-мишларига чек қўйиб, уни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган гранд жамоалар режаларини чиппакка чиқарди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
BBC хабарига кўра, 26 ёшли ҳимоячининг аввалги шартномаси тугашига ҳали икки йил бор эди. Бироқ, унинг сўнгги мавсумлардаги ажойиб спорт формаси ва жамоа ўйинидаги муҳим ўрни раҳбариятни ҳаракатга келтирди.
Тоттенхем Поррони узоқ муддатли лойиҳанинг асоси сифатида кўрмоқда ва уни клубда олиб қолиш учун барча чораларни кўрди.
To‘liq maqolani o‘qing