Zamin.uz
Коинот технологиялари соҳасида тарихий бурилиш юз берди: Ер кузатув сунъий йўлдоши инсон аралашувисиз, мустақил равишда ўзи қидираётган объектларни аниқлашга муваффақ бўлди.
Апрел ойида амалга оширилган ушбу тажриба орбитада визуал-лингвистик модел (ВЛМ) қўлланилган илк ҳолат сифатида қайд этилди.
Бу кашфиёт коинот датчикларининг имкониятларини тубдан ўзгартириб, уларнинг самарадорлигини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Одатда сунъий йўлдошлар катта ҳажмдаги хом маълумотларни Ерга узатади, у ерда эса таҳлилчилар махсус алгоритмлар ёки бевосита инсон кўзи ёрдамида тасвирларни ўрганиб чиқади.
To‘liq maqolani o‘qing