Испания ва Кабо-Верде баҳси 40 ёшли Возиня учун унутилмас кечага айланди

Zamin.uz

40 ёшли Кабо-Верде дарвозабони Возиня Испанияга қарши учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолганидан кейин кўз ёшларини тия олмади.

Жаҳон чемпионатидаги дебют ўйинидаёқ у турнир фаворитларидан бирига қарши “қуруқ” ўйин ўтказди ва бутун футбол жамоатчилиги эътиборига тушди. Бу воқеанинг таъсирли жиҳати шундаки, Возинянинг йўли оддий бўлмаган.

У ҳозирда Португалиянинг иккинчи дивизионида тўп тепади.

Аммо шундай даражадан туриб Жаҳон чемпионати саҳнасида Испания каби кучли рақибга қарши майдонга тушиш ва ўз дарвозасини голсиз сақлаб қолиш ҳар қандай футболчи учун катта орзу ҳисобланади.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish