Актёр Шаҳзод Султонов уйланмоқда: тўй жараёнидан илк лавҳалар (видео)

Zamin.uz

Бугун, 16 июн куни ёш актёр Шаҳзод Султоновнинг тўй куни. У ўзининг Instagram саҳифаси орқали ушбу қувончли кунидан айрим лавҳаларни мухлислари билан бўлишди. Анча вақтдан бери кутилган ушбу тўй ниҳоят бўлиб ўтмоқда.

Ҳозирча ижтимоий тармоқларда куёвнинг уйидан чиқиб кетиши ва келин уйига навкарлар билан бориши акс этган видеолар кенг тарқалди.

Мазкур видеолар мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотиб, ёш актёрга нисбатан илиқ тилаклар билдирилмоқда. Кўпчилик ушбу қувончли кун билан табриклаб, бахт-саодат тилашмоқда.

Маълум бўлишича, Шаҳзод Султонов уйланаётган қиз 2007 йилда туғилган, ҳозирда 18 ёшни қарши олган. У бўлажак касби шифокор бўлган қиз билан турмуш қурмоқда.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish