Zamin.uz
Норвегия терма жамоаси 28 йиллик танаффусдан сўнг жаҳон чемпионати саҳнасига ёрқин ғалаба билан қайтди. Бостон шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда скандинавияликлар Ироқ устидан 4:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришдилар.
Ўйиннинг асосий қаҳрамони, кутилганидек, Манчестер Сити ҳужумчиси Эрлинг Холанд бўлди. Унинг биринчи бўлимда киритган икки голи жамоасининг муваффақиятида ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Учрашувнинг дастлабки дақиқалари Норвегия учун бироз ҳаяжонли ўтди. Oraдаги чорак асрдан кўпроқ вақт давом этган танаффус ўз сўзини айтмай қолмади.
Бироқ, 30-дақиқага яқин Эрлинг Холанд қанотдан узатилган тўпни дарвоза тўрига аниқ йўналтириб, жамоасидаги асабийликни босишга муваффақ бўлди. Бу гол норвегияликларга ўйин тизгинини қўлга олиш имконини берди.
To‘liq maqolani o‘qing