Абдулла Қодирий кўчасида янги бурилиш жойи очилди

Zamin.uz

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙҲТEМ) Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий кўчасида ҳаракатланиш схемасини ўзгартирди.

Аввал Экопарк томонидан келаётган ҳайдовчилар Мовароуннаҳр ва Маҳатма Ганди кўчаларига чиқиш учун 2 километрдан ортиқ қўшимча масофа босиб ўтишга мажбур эди.

Янги ташкил этилган бурилиш жойи туфайли мазкур масофа 500 метргача қисқартирилди. Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бу ўзгариш ҳайдовчиларга манзилга тезроқ етиб бориш имконини беради.

Натижада бурилишни амалга ошириш учун сарфланадиган вақт аввалги 6–8 дақиқадан ўртача 2 дақиқагача камайган. Бу эса ҳар бир ҳайдовчи учун 4–6 дақиқагача вақт тежаш имконини яратмоқда.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish