Zamin.uz
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Чилонзор тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ўтказилган махсус тадбирда коррупция билан боғлиқ ҳолат фош этилди.
Маълум қилинишича, Олмазор тумани иссиқлик электр станциясида ишловчи электромонтёр Sh.Sh. пора олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Тергов маълумотларига кўра, у фуқаро M.M.ga тегишли хусусий уйда фаолият юритаётган нонвойхонани электр тармоғига ноқонуний улаш ва зарур ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 5 300 АҚШ доллари талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида мазкур маблағни олаётган вақтида унинг ҳаракатларига чек қўйилган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
To‘liq maqolani o‘qing