Деклан Райс жароҳат олдими? Томас Тухел ва футболчининг ўзи вазиятга ойдинлик киритди

Zamin.uz

Жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинида Хорватияга қарши баҳсда майдонни оқсоқланган ҳолда тарк этган Англия терма жамоаси ва Арсенал ярим ҳимоячиси Деклан Райснинг ҳолати маълум бўлди.

4:2 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувнинг 72-дақиқасида футболчининг алмаштирилиши мухлислар ва Лондон клуби бош мураббийи Микел Артета орасида жиддий хавотир уйғотган эди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухел ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ушбу қарорга изоҳ берди.

Немис мутахассисининг сўзларига кўра, Райсни майдондан олишдан мақсад уни жиддийроқ жароҳатдан ҳимоя қилиш бўлган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish