Zamin.uz
Европа футболида навбатдаги трансфер ойнаси яқинлашгани сайин гранд жамоалар ўртасидаги рақобат қизғин тус олмоқда.
Хусусан, Ювентус ҳимоячиси Андреа Камбиасо трансфер бозорининг энг талабгир ўйинчиларидан бирига айланди.
Ла Gazzetta делло Sport нашрининг хабар беришича, Барселона ва Челси 26 ёшли чап қанот ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий кураш бошлаган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Барселона раҳбарияти ушбу трансферни амалга ошириш учун кутилмаган юришга қўл урди. Каталонияликлар Турин клубига ўзларининг асосий ҳимоячиларидан бири Роналд Араужо номзодини алмашув шарти сифатида таклиф қилган.
To‘liq maqolani o‘qing