Ўзгидрометдан фавқулодда огоҳлантириш

Zamin.uz

Ўзгидромет 20–22 июнь кунлари мамлакатнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кучли ёмғирлар кузатилиши сабабли сел ва сув тошқинлари юзага келиши мумкинлиги ҳақида тезкор огоҳлантириш эълон қилди.

Метеорологик маълумотларга кўра, бу даврда ёғингарчиликлар айрим вилоятларда жадал тус олиб, дарё ва сойларда сув сатҳи кескин кўтарилиши, шунингдек, ёмғир сувлари тўпланиб, маҳаллий ҳудудларда сув босиш ҳолатлари кузатилиши эҳтимоли мавжуд.

Хусусан, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг тоғли ҳамда тоғ олди туманларида хавф даражаси нисбатан юқори экани қайд этилган.

Огоҳлантиришда таъкидланишича, айрим туманларда қисқа муддатли, лекин кучли ёмғирлар оқибатида сел келиши мумкин.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish