Zamin.uz
Тошкент вилоятидаги “Бўзсув” каналида ҳалокат ёқасида қолган фуқаро Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчиларининг тезкор ҳаракатлари туфайли омон қолди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, 19 июнь куни соат 13:00 лар атрофида Чирчиқ шаҳрининг “Шарқ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи канал бўйида профилактик назорат ишларини олиб бораётган қутқарувчилар сув оқимида ҳаракатсиз ҳолда оқиб кетаётган эркакни пайқаб қолган.
Вазиятнинг жиддийлигини инобатга олган қутқарувчилар зудлик билан ҳаракатга ўтиб, сувга тушган ҳолда фуқарони қирғоққа олиб чиқишга муваффақ бўлган.
Ҳушсиз аҳволда бўлган эркакка воқеа жойининг ўзида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Маълумотларга кўра, ҳозирда унинг соғлиғи қониқарли ҳолатда бўлиб, ҳаётига хавф йўқ.
To‘liq maqolani o‘qing