Юлдуз Турдиева ва афғон хонандаси Қаис Улфат дуэти яна эътибор марказида (видео)

Zamin.uz

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева турли хонандалар билан ижодий ҳамкорлик қилгани билан мухлисларга яхши таниш.

Бу сафар санъаткор ўзининг Instagram саҳифасида афғон хонандаси Қаис Улфат билан ижро этган "Қалб э Шекаста" номли дуэтидан қисқа видеолавҳани эълон қилди. Хонанда видео остига "Қалб э Шекаста" деб ёзиб қолдирган.

Маълум бўлишича, ушбу қўшиқ аллақачон тингловчилар эътиборига ҳавола этилган бўлиб, у 2025 йил 20 декабрь куни YouTube платформасида эълон қилинган.

Қўшиқ ушбу вақт ичида тингловчилар меҳрини қозониб, бугунги кунга қадар 900 мингдан ортиқ маротаба тингланган. Бу эса дуэтга бўлган қизиқиш ҳали ҳам юқори эканини кўрсатмоқда.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish