Zamin.uz
Саёҳат вақтида юз берган кулгили ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Автобусда кетаётган йигит адашиб, бошқа автобус йўловчилари ташкил қилган ҳалай рақсига қўшилиб кетган.
У дастлаб бу одамлар ўз гуруҳидан эмаслигини пайқамаган. Шу сабаб бошқалар билан бирга рақсга тушишда давом этган. Бу пайтда унинг автобуси жойидан қўзғалмаган.
Ҳайдовчи ва йўловчилар йигит рақсни тугатишини хотиржам кутиб туришган. Видео тармоқларда тарқалгач, кўпчилик бу вазиятни ҳазил билан қабул қилди.
Айрим фойдаланувчилар йигитнинг кайфияти ва вазиятни сезмай рақсга берилиб кетганини кулгили ҳолат сифатида баҳоламоқда.
To‘liq maqolani o‘qing