Қозоғистонда саҳнада дипломини йиртиб ташлаган йигит тармоқларда баҳс уйғотди

Zamin.uz

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида диплом топшириш маросимида содир бўлган ноодатий ҳолат ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

Халқаро бизнес ва коммуникациялар коллежи битирувчиси саҳнада дипломини “йиртиб ташлагани” акс этган видео интернетда тез тарқалди.

Полиция текширувига кўра, видеода ҳақиқий диплом эмас, балки олдиндан тайёрланган сохта муқова ишлатилган. Асл диплом ва унинг иловаси зарар кўрмаган.

Шунга қарамай, суд йигитнинг ҳаракатини жамоат тартибини бузиш сифатида баҳолади. У майда безориликда айбдор деб топилиб, 5 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish