Тошкентда 3,2 кг гиёҳванд моддалар муомаласига чек қўйилди

Zamin.uz

Тошкентда “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор тадбирлари давомида гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ бир нечта ҳолат фош этилди.

СGB ва ГУВД ходимлари пойтахтда жами 3,2 кг дан ортиқ наркотик моддалар муомаласига чек қўйди. Бектемир туманида икки нафар муқаддам судланган фуқаро ушланган. Улар 1998 йилда туғилган.

Текширув вақтида Gentra автомобили ва ижарага олинган хонадондан 1,2 кг героин, 100 грамм мефедрон, шунингдек, электрон тарози ва қадоқлаш учун мўлжалланган материаллар топилган.

Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида эса жиноий тармоқнинг яна уч нафар иштирокчиси қўлга олинган. Улар 1980–1985 йилларда туғилгани маълум қилинди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish