Канадада юк поезди алангалар қуршовида қолди

Zamin.uz

Канаданинг Онтарио провинцияси шимолида ҳаракатланаётган юк поезди кучли ўрмон ёнғини сабаб алангалар қуршовида қолиб кетди.

Машинист кабинасидан тасвирга олинган даҳшатли видеолар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Маълум қилинишича, ёнғин қисқа вақт ичида катта ҳудудни қамраб олган.

Олов темирйўл атрофини ҳам ўраб олгани сабабли локомотив экипажи хавфсизликни биринчи ўринга қўйиб, поездни тўхтатган ва хавфли ҳудудни пиёда тарк этишга мажбур бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Поездга етган зарар миқдори ҳозирча очиқланмаган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish