YouTube пуллик обуна сервисини яратади

  • Технология
  • 20-02-2015, 11:48
  • 1 261
  • YouTube пуллик обуна сервисини яратади

    YouTube видеохостинги яқин орада пуллик обуна сервисини яратиши мумкин. Бу ҳақда компания вице-президенти Роберт Кинкл маълум қилди.

    Бу имконият бир неча ой ичида яратилади. Тахминларга кўра, бу сервислар хостингдаги видеороликларни рекламаларсиз кўриш имконини беради. Бу хизмат Google’га Netflix ҳамда Amazon билан рақобатлашиш имконини беради.

    Маълумот учун, ҳозирда YouTube’да пуллик Music Key мусиқа сервиси мавжуд. У 2014 йилнинг ноябрь ойида ишга туширилган эди.

    Манба: www.kun.uz