Beeline Бухоро офисига ташриф буюрувчилар учун бепул Wi-Fi‘ни ишга туширди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline Бухоро офисига ташриф буюрувчилар учун бепул Wi-Fi‘ни ишга туширди

Технология 11-04-2016, 14:49 662
Beeline Бухоро офисига ташриф буюрувчилар учун бепул Wi-Fi‘ни ишга туширди

Beeline компаниянинг Бухородаги офисида бепул Wi-Fi-доираси ишга тушганини эълон қилади. Wi-Fi BeelineFree нуқтаси орқали wеb-серфинг иш кунлари соат 8:00дан 20:00гача мавжуд.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг Жануби-ғарбий минтақавий филиали директори Ғулом Ортиқов шундай деди: “Beeline ўз абонентларининг оддий иш кунларига янада кўп қулайликлар ва юқори даражадаги сервисни киритиб, мижозларга хизмат кўрсатишни ривожлантиришни давом этмоқда. Бизнинг техник ечимимиз ёрдамида Beeline абонентлари Интернет тармоғига бепул уланишлари, ижтимоий тармоқларда фотосуратлар ва ёрқин таассуротлар билан бўлишиб, бўш вақтни фойдали ўтказишлари мумкин”.

Офис Бухоро шаҳри, Нақшбандий кўчаси, 168 манзили бўйича жойлашган.


Теглар: Beeline

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.