18:33 / 20.02.2015
7 421

Sony компанияси смартфон ишлаб чиқаришни тўхтатиши мумкин

Sony компанияси смартфон ишлаб чиқаришни тўхтатиши мумкин

Sony раҳбари Кадзуо Хираи пресс-конферецияда компания телевизор ҳамда мобиль телефонлар бозоридан кетиши мумкинлигини маълум қилди.

Sony раҳбари берган маълумотларга кўра, япон компанияси смартфон ҳамда телевизор бозорида даромад олмаяпти. Бу борада компания Осиёдаги арзон маҳсулот ишлаб чиқарувчи компаниялар, шунингдек, Apple ва Samsung Electronics компаниялари билан бўладиган рақобат сабаб зарар кўрмоқда.

Sony буларнинг ўрнига компанияга кўпроқ даромад келтирадиган йўналиш: камера учун сенсорлар, видеоўйинлар ва бошқа кўнгилочар нарсалар ишлаб чиқаришга эътиборини қаратмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, компания ўзининг мобиль қурилмалар ишлаб чиқарувчи бўлинмасидан воз кечиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар кўпдан бери бор. Хусусан, январь ойида Sony Mobile Communications сотилиши мумкинлиги ҳақида навбатдаги миш-мишлар пайдо бўлган, бироқ айнан қайси компания сотиб олмоқчилигига аниқлик киритилмаганди.

Манба: www.kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Sony компанияси смартфон ишлаб чиқаришни тўхтатиши мумкин