23 апрель об-ҳаво маълумоти

  • Технология
  • 22-04-2016, 18:22
  • 1 082
  • 23 апрель об-ҳаво маълумоти

    Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 23 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 8-10, кундузи 23-25 даража иссиқ бўлади. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда.

    Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

    Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

    Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 8-13, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

    Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

    Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 8-13, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

    Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража иссиқ бўлади.