Apple iOS 9 84 фоиз iOS-қурилмаларда ўрнатилди

  • Технология
  • 24-04-2016, 13:45
  • 1 340
  • Apple iOS 9 84 фоиз iOS-қурилмаларда ўрнатилди

    Apple компанияси ўзининг ишлаб чиқарувчилар тармоғида янги ҳисоботни чоп этди, унга кўра шу йилнинг 18 апрель ҳолатига биноан барча iOS-қурилмаларнинг 84 фоизи энг сўнгги iOS 9 операцион тизими бошқаруви остида ишламоқда. Февраль ойида бу кўрсаткич 77 фоизнигина ташкил этган. Шуни таъкидлаш жоизки, фойдаланувчилар iOS 9ни ўтган йили iOS 8га қараганда тезроқ ўрнатишган. Шундай бўлса-да, iPhone, iPad ва iPod touch эгалари iOS 7 га тўққизга нисбатан фаолроқ ўтишган.

    Эслатиб ўтамиз, ҳозирги вақтда iOS'нинг энг сўнгги версияси - 9.3.1, аммо компания 9.3.2 версиясини синовдан ўтказмоқда. Яқин кунларда эса иккинчи бета-версия пайдо бўлди, унга кўра энергия тежовчи ва тунги режимларидан бир вақтнинг ўзида фойдаланса бўлади.
    Apple компаниясининг 13 июнда бўлиб ўтадиган WWDC 2016 конференциясида iOS 10 версиясининг тақдимоти кутилмоқда.