Solar Impulse 2 самолёти тинч океанини кесиб ўтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Solar Impulse 2 самолёти тинч океанини кесиб ўтди

Технология 24-04-2016, 17:29 1 043
Solar Impulse 2 самолёти тинч океанини кесиб ўтди

Қуёш батареяларида ишловчи Solar Impulse 2 самолёти Тинч океани устидан уч кун ичида учиб ўтиб, АҚШда қўнди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Самолёт Сан-Францискодаги «Олтин дарвоза» кўприги устидан учиб ўтди.

Бир неча кун муқаддам самолёт Гавайидан учиб чиққани хабар қилинган эди.

2015 йил 9 мартида Абу-Дабидан дунё бўйлаб саёҳатга жўнаб, 3 июлда Гавайига етиб келган ва носозлик туфайли шу ерда қолган қуёш батареяларида ҳаракатланувчи Solar Impulse 2 2016 йил 20 апрелида парвозини давом эттириши мумкинлиги хабар қилинган эди.
loading...


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.