Google Play Awards мукофоти учун номзодлар рўйхати эълон қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google Play Awards мукофоти учун номзодлар рўйхати эълон қилинди

Технология 26-04-2016, 11:44 670
Google Play Awards мукофоти учун номзодлар рўйхати эълон қилинди

Google ҳар йили Android’нинг энг яхши иловалари муаллифларини махсус мукофот билан рағбатлантиради. 2016 йил ғолиблари 19 май куни Google I/O’да эълон қилинади. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда.

Қуйида номзодлар рўйхати келтирилган. Уларнинг барчаси Play Store’даги махсус саҳифада жамланган (play.google.com)

Бу саҳифа янги илова ва ўйинлар излаётганлар учун фойдали – уларнинг барчаси бирдек сифатли ва оригинал.

10та йўналиш бўйича мукофот берилади – ҳар бир йўналишда биттадан
• Standout Startup – янги ишлаб чиқувчидан энг яхши илова;
• Standout Indie – инди-ишлаб чиқувчидан энг яхши ўйин;
• Best Families App – оила учун ўйинлар;
• Best Use of Material Design – интерфейс сифати бўйича Google услубидаги энг яхши илова;
• Early Adopter – янги, аммо кенг тарқалмаган технологияни (масалан, VR) қўлловчи энг яхши илова;
• Go Global – энг яхши локализацияли илова;
• Most Innovative – энг инновацион илова;
• Best App – барча параметрларга кўра энг яхши илова;
• Best Game – барча параметрларга кўра энг яхши ўйин.
loading...


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.