YouTube`да ўчириб бўлмайдиган реклама пайдо бўлади

  • Технология
  • 27-04-2016, 17:53
  • 924
  • YouTube`да ўчириб бўлмайдиган реклама пайдо бўлади

    YouTube видеохостинг хизмати маъмурияти рекламанинг янги кўринишини синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда "Gazeta.ru"га асосланиб "Darakchi.uz" хабар берди.

    YouTube`нинг мобиль талқинида ўчириб ва ўтказиб юбориб бўлмайдиган 6 сонияли реклама пайдо бўлади.

    Bumper деб номланган янги реклама мобиль телефонларда видеоролик бошига жойлаштирилади ва бундай рекламалар ёшлар аудияториясига мўлжалланади. Видеохостинг хизматидаги анъанавий рекламалар эса ўз жойида қолади, уларни 5 сония томоша қилгандан сўнг ўтказиб юбориш мумкин бўлади.