Наманганда Beeline‘нинг иккита янги эксклюзив офиси очилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Наманганда Beeline‘нинг иккита янги эксклюзив офиси очилди

Технология 5-05-2016, 17:13 570
Наманганда Beeline‘нинг иккита янги эксклюзив офиси очилди

Beeline Наманган шаҳрининг Дўстлик ва Беруни Соҳили кўчалари бўйлаб эксклюзив офислар ишга туширилгани ҳақида хабар беради.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг шарқий ҳудудий филиали директори Санжарбек Иминов шундай деди: “Биз Beeline‘нинг ташқи савдо тармоғини ривожлантириш йўлида фаол иш олиб бормоқдамиз. Мижозларнинг эксклюзив офисларга нисбатан ишончи юқори, шунинг учун биз шу каби офисларнинг сонини янада ошириш ниятидамиз”.

Офисларнинг тақдимотига кўп меҳмонлар ташриф буюришди, улар Beeline сервисининг энг олди стандартларини ўша ернинг ўзида баҳолай олишди.


Теглар: Beeline

Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.