Samsung компанияси iPhone'ни Galaxy флагманига алмашиш таклифини билдирди

  • Технология
  • 5-05-2016, 22:23
  • 881
  • Samsung компанияси iPhone'ни Galaxy флагманига алмашиш таклифини билдирди

    Samsung компанияси Apple смартфонлари ва ўзининг эски моделдаги флагманларини янги телефонларга алмаштириш таклифини берувчи Trade-in дастури бўйича акция йўлга қўйди, дейилади "Кун" нашрида.

    Компания Samsung'нинг Galaxy S ва Galaxy Note серияли флагман смартфонлари, шу билан бирга iPhone 5s, iPhone 6 Plus ва iPhone 6 қурилмаларини Galaxy Note 5, Galaxy S6 edge моделларига алмаштирмоқда. Эски телефонини топширган харидор 15 минг рубль чегирмага эга бўлади.

    Компаниянинг таъкидлашича, ўтган йили бундай акция харидорлар орасида муваффақиятга эришган.