Россияда ходимларнинг телефон суҳбатларини назорат қилувчи тизим ишлаб чиқилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россияда ходимларнинг телефон суҳбатларини назорат қилувчи тизим ишлаб чиқилди

Технология 11-05-2016, 17:15 508
Россияда ходимларнинг телефон суҳбатларини назорат қилувчи тизим ишлаб чиқилди

Наталья Касперскаянинг InfoWatch компанияси иш берувчиларга ходимларнинг телефон суҳбатларини назорат қилиш имконини берувчи дастур ишлаб чиқди. Бу ҳақда "Кун"нашри хабар берди.

InfoWatch таклиф этган ечим ходимларнинг мобил телефон орқали суҳбатларини тутиб олади. Бироқ суҳбат мазмунини машина ечади, бу эса, Наталья Касперскаянинг фикрига кўра, Россия фуқароларининг алоқа махфийлиги конституцион ҳуқуқларига зид келмайди.

Касперскаянинг сўзлари бўйича, “буюртмачиларга танлов режими асосида фақат корпоратив сим-карталарнигина назорат қилувчи мослама таклиф этилади”.

InfoWatch раҳбари маълум қилишича, ходимларнинг бошқа сим-карталар орқали суҳбатлари, ёки ташриф буюрувчилар ва мижозларнинг сим-карталаридан амалга оширилган қўнғироқлар “мослама томонидан четлаб ўтилади ва уяли алоқа стандарт база станцияларига йўналтирилади”.

Нашр хабарига кўра, InfoWatch тегишли органлардан, қолаверса, Роскомнадзордан, компаниянинг ишланмаси мумкин бўлмаган маълумотларни олиш воситаси эмаслиги тўғрисида рухсатнома олиш ниятида.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.