WhatsApp компьютер дастурини тақдим этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

WhatsApp компьютер дастурини тақдим этди

Технология 12-05-2016, 13:07 750
WhatsApp компьютер дастурини тақдим этди

WhatsApp компанияси ўз компьютер дастурини тақдим этди. Бу ҳақда корпоратив блог орқали хабар қилинди, деб ёзмоқда "Дарё" нашри.

«WhatsApp Web сингари, бизнинг компьютер дастуримиз ҳам телефонингизга ўрнатилган дастурнинг давомидир: у мобил қурилмангиздаги суҳбат ва хабарларни айнан акс эттиради», — дейилади хабарномада.

Янги компьютер дастури Windows 8+ ва Mac OS 10.9+ тизимларига мослаштирилган. У ҳар бир фойдаланувчининг мобил қурилмасидаги дастур билан синхрон равишда ишлайди.

Даструрни қуйидаги саҳифадан юклаб олишингиз мумкин.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.