10:25 / 24.02.2015
5 848

Facebook ўзи исмларини уйдирма деб ҳисоблаб, саҳифаларини ёпиб қўйган ҳиндулардан узр сўради

Facebook ўзи исмларини уйдирма деб ҳисоблаб, саҳифаларини ёпиб қўйган ҳиндулардан узр сўради

Facebook ижтимоий тармоқда рўйхатдан ўтган туб америкалик ҳиндулардан узр сўради, деб ёзади «Телеграф». Гап шундаки Facebook уларнинг саҳифаларини гўёки ўйлаб чиқарилган исмлари учун ёпиб қўйган эди.

Исм-шарифлари стандарт фойдаланувчи битимига тўғри келмаганлар орасида Дана Ёлғиз Тепалик ва Оглала Лакота Қўйкўз Найза бор эди.

Нашр ёзишича, бундай фамилияга эга кишилар ижтимоий тармоқларнинг уйдирма исмларга қарши кураш бўйича сиёсати тазйиқига тушиб қолади. Баъзилар туб америкаликларга шу йўл билан атайлабдан жабр-зулм қилинишини тахмин этиб, бундай сиёсатга қарши чиқади.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook ўзи исмларини уйдирма деб ҳисоблаб, саҳифаларини ёпиб қўйган ҳиндулардан узр сўради