Россияда йўловчи ташийдиган учувчисиз парвоз қурилмаси яратилмоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россияда йўловчи ташийдиган учувчисиз парвоз қурилмаси яратилмоқчи

Технология 13-05-2016, 14:43 566
Россияда йўловчи ташийдиган учувчисиз парвоз қурилмаси яратилмоқчи

Россияда йўловчи ташийдиган учувчисиз парвоз қурилмаси яратилмоқчи. Бу ҳақда "Известия" газетаси ушбу лойиҳа билан шуғулланаётган компания бош директори Автандила Хачапуридзега иқтибос келтирган ҳолда хабар берди, дейилади "Кун" нашрида.

Хачапуридзенинг айтишича, учувчисиз авиатаксиси "СерВерт СВ5Б" учувчисиз парвоз қурилмаси негизида яратилади. Қурилманинг илк синовлари юклар билан амалга оширилади. Кейинроқ қурилмадан йўловчиларни ташишда фойдаланиш мумкин бўлади.

Авиатакси учун учувчи керак бўлмайди: қурилма унга ўрнатилган дастур ёрдамида ердан оператор томонидан бошқарилади.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.