Beeline Wi-Fi хизматидан Қўқонда ҳам фойдаланиш мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline Wi-Fi хизматидан Қўқонда ҳам фойдаланиш мумкин

Технология 18-05-2016, 11:40 716
Beeline Wi-Fi хизматидан Қўқонда ҳам фойдаланиш мумкин

Beeline Қўқонда Wi-Fi хизмати ишга туширилгани ҳақида хабар беради. Энди Beeline абонентлари “Даймонд Техникс” савдо марказида, Қўқон педагогик коллежи ва Қўқон педагогик институтида тезкор Интернетнинг барча имкониятларидан соатига $0,50 эвазига фойдаланишлари мумкин. Хизматдан фойдаланиш чоғида трафик чекланмайди.

Beeline‘нинг аввалдан тўлов тизими абонентлари Wi-Fi орқали Интернетга улана оладилар. Маблағ бевосита балансдан ечиб олинади. Wi-Fi‘дан фойдаланган пайтда балансдаги Мегабайтлар сарфланмайди. Тармоқ номи – Beeline Wi-Fi.
loading...


Теглар: Beeline

Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.