UMS интернет-тўпламларга бонус бериш акциясини йўлга қўйди

  • Технология
  • 26-05-2016, 10:45
  • 1 315
  • UMS интернет-тўпламларга бонус бериш акциясини йўлга қўйди

    UMS (Universal Mobile Systems) мобил оператори ойлик интернет-тўпламлар ҳамда «OnNet» хизмати доирасида харид қилинган интернет-трафикка 20% бонус берилиши ҳақида эълон қилди. Акция 2016 йил 1 августгача барча абонентлар учун амал қилади.

    Ойлик интернет-тўпламлар – бу мобил операторнинг фойдали таклифларидан бири бўлиб, абонентларга керакли ойлик трафик ҳажмини нисбатан арзонроқ нархларда харид қилиш имкониятини яратади. UMS акцияси доирасида хизмат янада қулайроқ бўлди: 500дан 10000 мегабайтгача ҳажмга эга интернет-тўпламларга уланганда, мижозлар олдинги нархлар бўйича қўшимча 100дан 2000 мегабайтгача трафикка эга бўлишади.

    «OnNet» опцияси интернет-тўпламларни ҳар ой автоматик тарзда узаядиган қилиб улаш имконини беради. Унинг ёрдамида харид қилинган трафик кейинги ойларга ўтади, иккинчи ойдан бошлаб эса тўпламлар нархлари бошланғич нархларга нисбатан 5%га арзонроқ бўлади. Акцияда иштирок этиш ва 20% бонусни қўлга киритиш учун абонентлар 500дан 10000 мегабайтгача бўлган OnNet-тўпламларни улашлари (қайта улашлари) керак бўлади.

    – Data-оператор йўлидан борар экан, UMS компанияси ўзининг янги ва амалдаги мижозларига қўпроқ қулайликлар яратишга интилмоқда. Интернет-тўпламларга бонуслар бериш бўйича акция бунга ёрқин мисол бўла олади. Яқин келажакда абонентларимизга янгидан-янги таклифларни тақдим этамиз, бу эса талабларга мос алоқа оператор хизматларидан янада қулай тарзда фойдаланиш мумкинлигини англатади, - дея таъкидлади «UMS» МЧЖ Маркетинг ва операторлик бизнесини ривожлантириш департаменти директори Андрей Мамаев.

    Интернет-тўпламлар ва акция шартлари билан қўйидаги ҳаволалар орқали батафсил танишиб чиқиш мумкин:
    Ойлик интернет-тўпламлар – http://ums.uz/uz/internet/9837
    «OnNet» интернет-тўпламлар – http://ums.uz/uz/internet/10992
    Теглар: UMS