Beeline Wi-Fi хизмати Наманганда ишга туширилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline Wi-Fi хизмати Наманганда ишга туширилди

Технология 26-05-2016, 13:29 606
Beeline Wi-Fi хизмати Наманганда ишга туширилди

Beeline Наманган шаҳрида Wi-Fi хизмати ишга туширилгани ҳақида хабар беради. Эндиликда Beeline абонентлари тезкор Интернетнинг барча имкониятларидан Наманган шаҳри, Ўйчин кўчаси. 10 мазлили бўйича жойлашган “Чорсу” меҳмонхонасида соатига $0,50 эвазига фойдаланишлари мумкин. Хизматдан фойдаланиш чоғида трафик чекланмайди.

Beeline‘нинг аввалдан тўлов тизими абонентлари Wi-Fi орқали Интернетга улана оладилар. Маблағ бевосита балансдан ечиб олинади. Wi-Fi‘дан фойдаланган пайтда балансдаги Мегабайтлар сарфланмайди. Тармоқ номи – Beeline Wi-Fi.

Тафсилотлар www.beeline.uz сайтида ва Beeline Uzbekistan мобил иловасида.


Теглар: Beeline

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.