15:53 / 25.02.2015
6 686

Facebook’ни бузган хакерлар Google бош саҳифасида эълон қолдиришди

Facebook’ни бузган хакерлар Google бош саҳифасида эълон қолдиришди

23 февраль куни Google’нинг Вьетнамдаги фойдаланувчилари қидирув тизими бош саҳифаси хакерлар томонидан бузилганини маълум қилишган. Бу ҳақда Tinhte.vn портали хабар берган.

Портал берган хабарга кўра, Google Vietnam’нинг бош саҳифасида одатдаги интерфейс ўрнини Lizard Squad хакерлик гуруҳи томонидан қўйилган эълон банд қилган.

Эълонда хакерлар хавфсизлик бўйича мутахассисларга, хусусан, гуруҳ фаолиятини ўрганаётган машҳур эксперт Брайан Кребсга салом йўллашган. Бундан ташқари, улар ўзларининг пуллик DDoS-сервислари ва Lizard Squad гуруҳи учун очилган Twitter-аккаунтни реклама қилишган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 27 январь куни Facebook тармоғидаги носозликлар учун жавобгарликни ҳам Lizard Squad гуруҳи хакерлари ўз зиммасига олишган эди.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook’ни бузган хакерлар Google бош саҳифасида эълон қолдиришди