Apple патентларни бузгани учун 0,5 млрд доллар тўлайди

  • Технология
  • 25-02-2015, 17:54
  • 1 218
  • Apple патентларни бузгани учун 0,5 млрд доллар тўлайди

    АҚШнинг Техас штати суди Apple’ни Smartflash LLC компанияси патентларини бузишда айбдор деб топди ва унга 533 миллион доллар тўлаш мажбуриятини юклади, дея хабар бермоқда Tom’s Hardware нашри.

    Бунда гап Smartflash’га тегишли бўлган маълумотларни сақлаш ва тўлов тизимига киришни бошқариш бўйича бир қатор технологиялар ҳақида бормоқда, улар iTunes орқали тарқатилган, iOS ва Mac платформаларидаги мобил қурилма ва компьютерлар учун мўлжалланган баъзи ўйинларда қўлланилган.

    Манба: www.daryo.uz