Apple кейинги iPhone учун янги ранг ўйлаб топди

  • Технология
  • 10-06-2016, 23:17
  • 976
  • Apple кейинги iPhone учун янги ранг ўйлаб топди

    Apple компанияси iPhone 7 қурилмасини ишлаб чиқаришда Space Gray (кулранг фазо) рангидан воз кечади. Бу ҳақида iPhoneHacks порталига асосланиб "Кун" хабар беради.

    Япониядаги манбаларнинг таъкидлашича, компания кейинги телефон моделини янги - Deep Blue (тўқ кўк) рангда ишлаб чиқаради. Нашрнинг маълум қилишича, Deep Blue ҳам Space Gray каби биринчи навбатда эркакларга мўлжалланган.

    Бундай телефон соҳиблари уларнинг қўлларида энг янги модель эканини бемалол исботлай олишади, чунки iPhone қурилмалари аввал Deep Blue рангида чиқмаган.