Uchar номли янги мессенжер синовдан ўтказилмоқда

  • Технология
  • 13-06-2016, 15:32
  • 1 262
  • Uchar номли янги мессенжер синовдан ўтказилмоқда

    Tas-IX тармоғида фаолият юритувчи Uchar мессенжери синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда расман маълум қилинмаган бўлса-да, лекин www.uchar.uz веб сайти ишлаб турибди ва мессенжерни юклаб олиш имкони мавжуд.

    Ҳозирча дастур орқали фақат матнли хабарларни юбориш мумкин. Файллар алмашиш ва контактларни автоматик тарзда юклаш функциялари ишлаб чиқиш жараёнида. Netnews.uz сайти ёзишича, Режада аудио ва видео қўнғироқ имкониятларини жорий қилиш кутилмоқда.

    Сайтдаги маълумотларга кўра мессенжернинг windows ва android платформалари учун мўлжалланган талқини ишчи ҳолатида.