Apple компанияси Маc компьютерлари учун янги операцион тизим номини эълон қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple компанияси Маc компьютерлари учун янги операцион тизим номини эълон қилди

Технология 14-06-2016, 10:46 905
Apple компанияси Маc компьютерлари учун янги операцион тизим номини эълон қилди

Apple компанияси Ишлаб чиқувчилар халқаро конференцияси (WWDC 2016) чоғида Маc компьютерлари учун янги операцион тизим Sierra деб номланишини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru»га асосланиб «Дарё» хабар берди.

Бундан ташқари, компаниядагилар таъкидлашича, Apple компьютерлари учун янги операцион тизимлар номи бошқа қурилмалар операцион тизимларидан услубий жиҳатдан бироз фарқ қилгани сабабли, бугунги кундан у macOS деб атала бошлайди.

Шунингдек, янги операцион тизимда бир нечта янги функциялар мавжуд: агар компьютер ёки ноутбук ёнида бир хил аккаунтли iPhone турган бўлса, уларга пароль киритиш керак бўлмайди. Бундан ташқари, эски ҳужжатлар автоматик равишда iCloud Storage’га юборилади, компьютернинг иш столидаги ишлатилмайдиган файллар (папкадан ташқарида) iPhone билан синхронлашади.
loading...


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.