Woy-Wo' интернет-тўловлар портали ишга туширилди

  • Технология
  • 4-07-2016, 19:08
  • 2 191
  • Woy-Wo' интернет-тўловлар портали ишга туширилди

    Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) Woy-Wo' ягона интернет-тўловлар порталини ишга туширди, дея хабар берди «Газета.uz" сайти.

    Порталда бир қанча интернет-дўконлари, шунингдек, уяли алоқа, интернет-провайдерлар, коммунал хизматлар учун тўловларни амалга ошириш мумкин. Етказиб берувчилар рўйхати ҳозирча катта эмас, аммо уни шакллантириш ишлари давом эттирилмоқда.

    Ишлаб чиқувчиларнинг қайд этишича, портал электрон коммерция иштирокчилари — харидорлар ва сотувчиларни бевосита боғлаб, тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ҳамда маҳсулот ва хизматларни сотиш вақтини қисқартиришга имкон туғдиради.

    Портал ёки Uzcard иловасидан рўйхатдан ўтганлар Woy-Wo' логин ва паролидан фойдаланишлари мумкин.

    Порталнинг мобиль кўриниши ва мобиль иловаси яқин вақтлар ичида ишга туширилиши кутилмоқда.