Google жинсларнинг тенг ҳуқуқлилигини қўллаб-қувватлаб, янги эмодзилар чиқарди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google жинсларнинг тенг ҳуқуқлилигини қўллаб-қувватлаб, янги эмодзилар чиқарди

Технология 16-07-2016, 12:44 714
Google жинсларнинг тенг ҳуқуқлилигини қўллаб-қувватлаб, янги эмодзилар чиқарди

Google компанияси жинслар тенг ҳуқуқлилигини бир қатор янги эмодзилар билан қўллаб-қувватлади, деб ёзади «Дарё». Уларда аёллар ўқитувчи, ошпаз, шифокор, пайвандловчи каби турли касб эгалари сифатида кўрсатилган.

Шу билан бирга, ишлаб чиқувчилар ирқий тенгсизлик белгиларини қидиришмасликлари учун, аёлларни ҳам оқ, ҳам қора танли қилиб тасвирлади.

Компания вакиллари фикрига кўра, янги эмотиконлар ёш қизларни руҳлантириши, шунингдек, ўзини «аёлларга хос бўлмаган» касбда синаб кўришни истаганларга ишонч бағишлаши керак.

Янги эмодзилар Unicode қўмитаси томонидан тасдиқланди, улар яқин орада Android фойдаланувчилари ихтиёрида пайдо бўлади.
loading...


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.