Beeline Европада CAMEL-роуминг географиясини кенгайтирмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline Европада CAMEL-роуминг географиясини кенгайтирмоқда

  • Технология
  • 22-07-2016, 12:15
  • 738
  • Beeline Европада CAMEL-роуминг географиясини кенгайтирмоқда

    Beeline CAMEL-роумингнинг навбатдаги кенгайиши ҳақида хабар беради. Monaco Telecom компанияси билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

    Эслатиб ўтамиз, CAMEL-роуминг хизмати исталган мусбат балансда, яъни абонент баланси $0 га тенг бўлгунига қадар $50 кафолатли бадалсиз “Beeline” алоқасидан фойдаланиш имконини беради. Бунда ҳисобдаги маблағ реал вақт режимида ечиб олинади. CAMEL -роуминг активлаштиришни талаб қилмайди, чунки хизмат телефонда автоматик тарзда ёқилган. Хизматдан олдиндан тўлов тизимидаги тариф режаларидан фойдаланувчи абонентлар - жисмоний шахслар ҳисобларида исталган мусбат қолдиқ бўлганида фойдаланишлари мумкин.
    Теглар: Beeline