Тошкентда мудҳиш ЙТҲ юз берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда мудҳиш ЙТҲ юз берди

Технология 28-07-2016, 12:55 1 213
Тошкентда мудҳиш ЙТҲ юз берди

Бугун, 28 июль тонгида Тошкентда навбатдаги мудиш йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар бермоқда.

Маълумотларга қараганда, ЙТҲ кўк рангдаги ВАЗ-2106 ва оқ рангли Spark автомобили иштрокида содир бўлган. Воқеанинг келиб чиқиш сабаблари номаълум, бироқ ўнг ён томонидан қаттиқ шикастланган ВАЗ-2106 ўз кўриниши йўқотган ва жуда ёмон ҳолатга келиб қолган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг фикрича, Spark автомобили ВАЗ-2106’ни катта тезликда келиб урган бўлиши мумкин.

ЙТҲ оқибатида жароҳатланганлар ва қурбонлар ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.