Xiaomi компанияси Yi Action Camera номли спорт камерасини тақдим этди

  • Технология
  • 4-03-2015, 15:03
  • 938
  • Xiaomi компанияси Yi Action Camera номли спорт камерасини тақдим этди

    Xiaomi компанияси Yi Action Camera номли спорт камерасини тақдим этди. Камерани Xiaoyi компанияси ишлаб чиқарган. У дастлаб тахминан 64 доллар нархда (GoPro Hero 130 доллар) Хитой бозори учун чиқарилади.

    Yi Action Camera 60 кадр/сониялик 1920х1080 зичликдаги видеони ёзиш имконига эга. Унга 16-Мпли Sony Exmor R CMOS-сенсори ўрнатилган. Yi Action Camera 64 ГБ хотирага эга. Шунингдек, камера 40 метр чуқурликда ҳам ишлаш хусусиятига эга.

    80 долларга Yi Action Camera’нинг саёҳат учун мўлжалланган версиясининг сотиб олиш мумкин. Унда камерадан ташқари, автопортретлар олишга мўлжалланган таёқ бўлади.

    Манба: www.kun.uz