22:45 / 05.03.2015
5 663

Beeline‘нинг янги база станциялари Қорақалпоғистон Республикасида ўрнатилди

Beeline‘нинг янги база станциялари Қорақалпоғистон Республикасида ўрнатилди

Beeline Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти абонентларига хизмат кўрсатувчи Ғарбий ҳудудий филиал ҳудудида 2G ва 3G тармоқлари ҳажми ва қоплам доираси кенгайгани ҳақида хабар беради.
“Beeline тармоғини модернизация қилиш ва ривожлантириш бўйича ишлар, алоқанинг юксак сифатини таъминлаган ҳолда мутахассислар томонидан доимий равишда амалга оширилмоқда, – воқеани шарҳлади Unitel‘нинг Ғарбий ҳудудий филиали директори Рефат Низамутдинов. – Ҳудуд аҳолисини ишончли алоқа билан таъминлаш бизнинг устуворликларимиздан биридир, тармоқларимизнинг ҳажмини доимий равишда кенгайтириш эса Қорақалпоғистоннинг уяли бозорида етакчи бўлиб қолишда бизга ёрдам беради».
Қўшимча ускуналар ўрнатилиши натижасида Қорақалпоғистон Республикасининг бир неча туманларида сигнал сифати яхшиланди:

- Шуманай (Шуманай шаҳри)
– Нукус (Оқмангит шаҳри)
– Кегейли (Кегейли шаҳри);
– Қонликўл (Қонликўл шаҳри);
– Амударё (Қиличбой Дорман тумани);
– Элликқалин (Қилчиноқ қишлоғи).

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Beeline‘нинг янги база станциялари Қорақалпоғистон Республикасида ўрнатилди