Марк Цукерберг ходимларни қандай ишга олишини сўзлаб берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Марк Цукерберг ходимларни қандай ишга олишини сўзлаб берди

Технология 6-03-2015, 23:43 920
Марк Цукерберг ходимларни қандай ишга олишини сўзлаб берди

Барселонадаги Халқаро мобил конгресс (MWC) да Facebook асосчиси Марк Цукерберг бутун дунё бўйлаб мутахассисларни энг кўп қизиқтирадиган савол − у қандай ишга олиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди, деб хабар бермоқда «Lifenews.ru».

Цукербергнинг сўзларига кўра, у суҳбатда бўлган кишининг ўрнига ўзини қўйиб кўриб, таклиф этилган ишни қилишга ўзи рози бўлишини тасаввур қилсагина уни ишга олишини тан олган.

Facebook асосчисининг маълум қилишича, у ҳар доим суҳбатга келган бўлажак ходимнинг ўрнига ўзини қўйиб кўради. Цукербергнинг фикрича, бу номзод унга тўғри келиши ёки тўғри келмаслигини билишнинг энг яхши усулидир.

Манба: www.daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.