Samsung компанияси Galaxy Note 7 қурилмаларини қайтариб олмоқда

  • Технология
  • 2-09-2016, 13:51
  • 1 321
  • Samsung компанияси Galaxy Note 7 қурилмаларини қайтариб олмоқда

    Samsung Electronics Co Ltd гиганти техник носозлик туфайли Galaxy Note 7 смартфонларининг глобал қайтаруви ҳақида эълон қилади. Бу ҳақида 2 сентябрь куни Жанубий Кореянинг Yonhap News агентлиги хабар берди, дейилади "Кун" нашрида.

    Манбага кўра, Samsung компанияси Galaxy Note 7 смартфонларининг батареяларини алмаштириши кутилмоқда. Қанча телефонларнинг батареясини алмаштиришга тўғри келиши эса ҳозирча номаълум.